Ақтўбе трассасида 55 нафар Ўзбекистон фуқароси қутқарилди
Ақтўбе вилоятидаги автомобиль йўлида 55 нафар Ўзбекистон фуқароси қутқариб олинди, дея хабар беради Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати.
“Ақтўбе вилоятида, республика аҳамиятига молик Самара-Чимкент автомобиль йўлининг 965-километрида «Тошкент-Қозон» йўналишида ҳаракатланаётган техник носоз йўловчи автобуси тўхтаб қолган. Унда 55 нафар йўловчи – Ўзбекистон фуқаролари бўлган, — дея хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Фавқулодда вазиятлар департаментининг кучлари билан йўловчилар Қорабутақ қишлоғидаги масжидга эвакуация қилган, уларга тиббий ёрдам керак бўлмаган.
Улашиш:
Шарҳлар