Ақтаудаги цехда содир бўлган ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик жабрланди

Ақтаудаги шинамонтаж цехларидан бирида ёнғин содир бўлди, унда икки нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланди.

Кейинроқ иккаласи ҳам тез ёрдам машинасида Манғистау вилоят шифохонасининг жонлантириш бўлимига етказилган.

“Ёнғинда жароҳатланган икки кишининг аҳволи оғир. Улар реанимация бўлимига ётқизилди”, — дейилади тиббиёт муассасасининг хабарида.

Ёнғин 13 февраль куни соат 21:40 да 42 кв.м майдонда содир бўлган. Қутқарувчилар ёнғинни соат 22:04 да ўчирган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.