Абдулазиз Комиловнинг ўғлига тегишли компания Чиноз нефтни қайта ишлаш заводини сотиб олди
Дониёр Комиловнинг Petroleum Technology Group компанияси Чиноз нефтни қайта ишлаш заводини сотиб олди, деб хабар бермоқда “Uznews.uz” Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистрига таяниб.
Petroleum Technology Group ушбу заводни қачон ва қандай нархга сотиб олгани ҳақида маълумотлар йўқ. Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи аввал “Ўзбекнефтгаз” компаниясига тегишли бўлган.
Нашр эслатишича, Чиноз заводини хусусийлаштириш жараёни 2022 йил августида бошланганди. У 2016 йилда ташкил қилинган бўлиб, Тошкент вилоятида жойлашган. Корхона йилига 117 минг тонна нефтни қайта ишлаб, бензин, керосин, мазут, дизель ёнилғиси ва мойлаш материаллари ишлаб чиқаради.
Нашр эслатишича, аввалроқ Ўзбекистон собиқ ташқи ишлар вазири, ҳозирда эса президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Комиловнинг ўғли Дониёр Комилов Ўзбекистондаги энг йирик автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғи — UNG Petro’ни сотиб олган эди.
Шарҳлар