Абдулла Арипов Хитойнинг Қашғар шаҳрида бўлди

Жорий йилнинг 29 февраль - 1 март кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегацияси Хитой Халқ Республикасининг Қашғар шаҳрига ташриф буюрди.
Фото: Бош вазир матбуот хизмати

Жорий йилнинг 29 февраль – 1 март кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегацияси Хитой Халқ Республикасининг Қашғар шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизмати хабар қилди.

«Ташриф доирасида 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов  Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўми котиби Ма Синжуй билан икки томонлама учрашув ўтказилди», – дейилади хабарда.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстона ҳамда кўп қиррали шериклик муносабатлари юқори даражада ривожланиб бораётгани, бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ўртасидаги яқин, самимий ва биродарлик ришталари муҳим аҳамият касб этаётгани алоҳида таъкидланган.

Шунингдек, 1 март куни Хитой Халқ Республикасининг Қашғар шаҳрида Ўзбекистон – Хитой – Қирғизистон ҳукуматлари делегацияларининг уч томонлама учрашуви ҳам бўлиб ўтган.

«Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси Ақилбек Жапаров, Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўми котиби Ма Синжуй иштирок этди», – дейилган.

Унда, “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида қурилиши режалаштирилган “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўл линияси минтақамизни Хитой билан боғлайдиган энг қисқа муқобил йўл экани қайд этилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.