Абхазия парламенти президент ва мухолифат ўртасида музокаралар ташкил этиш ниятида
Абхаз депутатлари ҳукумат ва мухолифат ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар ташкил этиш ниятида, деди душанба куни парламент спикери Лаша Ашуба журналистларга.
“Маслаҳатлашувлар жума куни кечқурундан бери давом этмоқда, ҳатто маълум ютуқларга эришилди, аммо бу вазиятни ҳал қилиш учун этарли эмас. Шунинг учун биз ҳокимият ва мухолифат ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш ниятидамиз”, — дея хабар беради РИА Новости унинг сўзларини.
Аввалроқ Абхазия президенти Аслан Бжания мухолифат билан қатор масалаларда муросага кела олмаганини айтганди . Бу ҳақда у Сухумида 15 ноябрь куни бўлиб ўтган норозилик намойишлари фонида баёнот берди. Мухолифат тарафдорлари парламент биноларини эгаллаб, унинг истеъфосини талаб қилишди.
Шарҳлар