Абусаҳий бозоридаги тадбиркор «сохта» бўлиб чиқди

Сурхондарё вилоятида яшовчи Т.М. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 22 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган, -деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи М.О. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган, М.О. жабрланувчи Т.М. билан телеграм мессенжеридаги «Абусаҳий оптом» номли гуруҳ орқали танишиб, унга ўзини Абусаҳий бозорида эркаклар кийим-кечакларини улгуржи нархларда сотувчи тадбиркор сифатида таништиради ва у харид қилган кийим-кечакларни етказиб беришини айтиб уни алдаб, олдиндан 22 млн сўм миқдоридаги пулларни такси орқали олишга ўзаро келишилган.

Шундан сўнг такси ҳайдовчиси Сурхондарё вилоятидан Тошкент шаҳрига олиб келган мазкур пулларни аравакаш ёрдамида олиб, «Пайнет» шаҳобчаси орқали ўзи тақдим қилган банк картасига ўтказдириб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргазиб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан M.O.ga нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.