Адлия вазирлиги журналистларнинг масъулияти ҳақида эслатди
Бугун ҳуқуқий ахборотни эълон қилувчи бир қанча каналлар, жумладан, Ўзбекистон Адлия вазирлиги “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг (1997 йилда қабул қилинган) 15-моддасига асосланиб, журналистлар тайёрлаган ва тарқатаётган хабар ва материалларнинг тўғрилиги учун жавобгарлиги тўғрисидаги маълумотларни жойлаштирди.
Anhor.uz нашри мазкур қонуннинг бундан олдинги моддасида цензура, журналистга босим ўтказиш, унинг касбий фаолиятига аралашиш, уларнинг розилигисиз ахборот манбасини ёки муаллифнинг исмини ошкор қилиш учун жавобгарлик белгиланганини эслатади.
Улашиш:
Шарҳлар