1 июлидан “Мадад” нодавлат ташкилотининг маслаҳат бюролари ташкил этилади
Адлия вазирлиги раҳбарлари томонидан жорий қилинган муҳим янгиликлар, адлия органларига белгилаб берилган қўшимча фаолият йўналишлари тўғрисида маълумот берилди:
Унга кўра, 1 июндан давлат органларига ҳуқуқий ахборотни етказиш бўйича Ягона ҳуқуқий ахборот алмашиш тизими ишга туширилган.
Жорий йилнинг 1 июлидан эса барча туман ва шаҳарларда босқичма-босқич “Мадад” нодавлат ташкилотининг маслаҳат бюролари ташкил этилади.
«2024 йил якунига қадар давлат хизматларини кўрсатишда шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули жорий қилинади ва фуқаролар томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш талаб этилмайди», – дейилади хабарда.
Аҳоли гавжум жойлар, маҳаллалар 24/7 режимида онлайн давлат хизматларини кўрсатадиган интерактив киосклар билан босқичма-босқич таъминланади.
Жорий йил якунига қадар ДХМлар ва Ягона портал орқали кўрсатиладиган 13 та янги давлат хизмати жорий этилади, 18 та хизмат проактив ва композит шаклларига ўтказилади, 15 та давлат хизмати якка тартибдаги тадбиркор томонидан агент сифатида кўрсатилиши йўлга қўйилади.
2025 йил 1 январдан Ўзбекистон фуқаролари, Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсга доир маълумотлари ягона электрон базаси – Аҳолининг ягона электрон реестри жорий этилади.
Шарҳлар