«Адолат» партияси давлат раҳбари лавозимига ўз номзодини кўрсатди
«Адолат» социал-демократик партиясининг раиси Бахром Абдуҳалимов бўлғуси президентлик сайловларида номзод сифатида кўрсатилди. Энди унниг номзоди партия қурултойида тасдиқланиши керак.
Бахром Абдуҳалимов 2017 йилдан буён Фанлар академиясининг вице-президенти сифатида фаолият кўрсатади. Шунингдек у тарих фанлари доктори, Марказий Осиё ва шарқшунослик фани тарихи соҳасининг олими, деб ёзади UzNews нашри.
Аввалроқ Экологик партия Нарзулло Обломуродов номзодини президентликка илгари сурганди.
Улашиш:
Шарҳлар