“Адолат” партиясидан олий ва профессионал таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича муҳим ташаббус
Мамлакатимизда ҳар йили 200 мингдан зиёд ёшлар олий таълим муассасаларини тугатиб, меҳнат бозорига кириб келмоқда. Уларнинг бандлигини таъминлаш, мутахассислигидан келиб чиқиб иш ўринларини яратиш бугунги куннинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Шу нуқтаи назардан, давлатнинг эртанги куни, аҳолининг умиди ҳисобланган битирувчи ёшлар ўзларининг иш жойларига эга бўлишлари учун “Адолат” СДП сайловлар олдидан олий ва профессионал таълим муассасалари битирувчилари учун “Кафолатланган биринчи иш жойи” лойиҳасини ҳаётга тадбиқ этиш ғоясини илгари сурмоқда.
Бундан кўзланган асосий мақсад таълим муассасаларини битирган ёшларга биринчи иш жойини топишларида кўмаклашиш ва уларни меҳнат бозорига муваффақиятли интеграциясини қўллаб-қувватлаш билан изоҳланади.
Бу борада дунё давлатларида илғор тажрибалар тўпланган. Европа Иттифоқига аъзо давлатларда амалга ошириладиган “Youth Guarantee” дастури шулар жумласига киради. Бу дастур Европа Комиссияси томонидан 2013 йилда ишлаб чиқилган бўлиб, у ёшларни ишсизликдан ҳимоя қилиш ва уларнинг меҳнат бозорига муваффақиятли киришини таъминлашга қаратилган.
“Адолат” СДП таклиф этаётган мазкур лойиҳа ёшларнинг меҳнат бозорига киришларидаги қийинчиликларни енгиб ўтишга ёрдам беради, иш берувчилар учун эса ёш ва тайёр мутахассисларга эга бўлиш имкониятини яратади.
*Реклама ҳуқуқи асосида
Шарҳлар