Табиий бойликлардан самарали фойдаланиш атроф-муҳит ва мамлакат иқтисодиёти учун жуда муҳим
Ўзбекистонда Менделеев даврий жадвалидаги барча элементлар мавжуд, мамлакатимиз фойдали қазилмаларнинг улкан захирасига эга бўлган жаннатмонанд ўлка ҳисобланади.
Мамлакатимиз кўпгина фойдали қазилмаларнинг прогноз қилинган ҳажмига кўра жаҳонда етакчи ўринларда туради.
Табиий бойликлардан самарали фойдаланиш мамлакат иқтисодиёти ва атроф-муҳит мусаффолиги учун жуда муҳим ҳисобланади.
“Адолат” социал-демократик партияси ўз сайловолди платформасида давлатнинг ерости ва ерусти захираларини ҳимоя қилиш, табиий бойликларни самарасиз қазиб олишни чеклаш чораларини кўриш ташаббусини илгари сурмоқда.
Партиямиз бу йўналишда қуйидаги ишларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди:
– табиий бойликларни самарали ва экологик жиҳатдан хавфсиз қазиб олиш учун қонунларни такомиллаштириш;
– экологик таъсирни баҳолаш, яъни қазиб олиш фаолиятининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва тегишли чораларни кўриш;
– табиий ресурсларни самарали ва экологик жиҳатдан тўғри бошқариш бўйича тадбирлар, семинарлар ва таълим дастурларини ташкил қилиш;
– жамоатчиликнинг табиий ресурслар самарали бошқарилишидаги иштирокини таъминлаш ва уларнинг фикрларини инобатга олиш.
Партиямиз томонидан илгари сурилаётган ушбу ташаббус, шубҳасиз, экологик барқарорликни сақлаш ва табиий ресурслардан фойдаланишнинг узлуксизлигини таъминлашга қаратилган муҳим қадамлардан бири бўлади.
Шарҳлар