“Адолат” социал-демократик партияси давлат харидларига оид қонунчиликни такомиллаштиришни таклиф қилмоқда
Маълумки, давлат бюджетидан мақсадли фойдаланиш, давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш, бу жараёнда коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик олдимизда турган муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Маълумотларга кўра, жаҳонда коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг 57 фоизи давлат харидлари соҳасидаги жиноятларга тўғри келиб, бу дунё мамлакатлари иқтисодиётига ҳар йили 1 трлн АҚШ доллари миқдорида зарар келтиради. Давлат харидлари соҳасидаги қинғирликлар натижасида Ўзбекистон иқтисодиётига 2019 йилда 36 та ташкилот томонидан 45,1 млрд сўм зарар етказилган бўлса, 2022 йилда бу 29 бараварга ошгани ҳолда 2 885 та ташкилот томонидан 1,3 трлн сўм зарар етказилган.
“Адолат” СДП шу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, Сайловолди дастурида бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш мақсадида давлат харидларига оид қонунчиликни такомиллаштиришни таклиф қилмоқда.
Мазкур ташаббус асосида давлат харидларига оид қонунчиликни такомиллаштиришда давлат харидларига оид амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш, тўғридан-тўғри шартномалар тузиш билан боғлиқ истисно нормалар ҳамда берилган турли имтиёз ва преференцияларни қайта кўриб чиқиб, уни фақатгина қонун билан белгилаш тартибини жорий этиш каби таклифлар билдирилмоқда.
Мазкур таклифлар асосида қонунчиликнинг такомиллаштирилиши давлат харидларини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган коррупция ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.
Шарҳлар