Қамоқ жазосини пул эвазига енгиллаштириб бермоқчи бўлган адвокатлар ушланди

Фото: видеодан нусха

Тошкент шаҳридаги адвокатлик бюроси адвокати ва қурилиш соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ юристи ўзаро келишган ҳолда, суд тизимида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, 2021 йилда Жиноят Кодексининг 131 ва 135-моддалари билан судланиб, 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган ва ҳозирда жазо муддатини ўтаётган шахснинг айбловидан 135-моддани олиб ташлаб, жазони енгилроқ жазо турига алмаштириб бериш эвазига 75 минг АҚШ доллари талаб қилишган ва сўралган пул маблағини олёатган вақтларида ДХХ ходимлари томонидан ушланган.

«Муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган, Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати суд органларидаги танишлари орқали, узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган маҳкумнинг жазосини озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазога алмаштириб бериш эвазига 17 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди», – дейилади хабарда.

Самарқанд шаҳридаги адвокатлик ҳайъати адвокати шаҳар прокуратураси иш юритувидаги жиноят иши бўйича гумонланувчи шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламасликлари учун, прокуратура тизимидаги танишлари орқали ёрдам бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 1,5 минг АҚШ доллари олган вақтида далиллар билан қўлга тушган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.