,

Афғонистон ядро қуролидан фойдаланиш ниятини рад этмоқда

Фото: RTVI

Ислом Амирлигининг сиёсий идораси Кобулнинг “ядровий қуролга эга бўлиш” ниятида эканлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Офис раҳбари Суҳайл Шаҳиннинг айтишича, Ислом Амирлиги Афғонистонда хорижий қўшинлар қолдирган қуролларни таъмирлашни режалаштирмоқда.

Аввалроқ конгрессмен АҚШнинг Афғонистондаги вакили Томас Уэстдан Ислом Амирлиги вакилининг “ядровий қуролга эга бўлиш” учун Шимолий Кореяга ташрифи ҳақида сўраган эди.

“Мен бундай баёнотларни бутунлай рад этаман, улар ҳақиқатга тўғри келмайди. Ислом Амирлиги ядровий қурол билан рақобат қилишдан кўра, сўнгги йигирма йиллик урушдан қолган қуролларни таъмирлаш билан банд. Бу асоссиз айбловлар”, – деди Ислом Амирлиги сиёсий идорасининг раҳбари Суҳаил Шаҳин TOLOnews нашрига.

Халқаро алоқалар бўйича экспертлар бу борада турлича фикр билдиришмоқда.

“Ядро қуролини ишлаб чиқариш ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш ташвиқот, шунчаки ёлғон. Эрон каби кўплаб давлатлар ядровий қуролга эга бўлишга уриниб кўрди, аммо муваффақиятсизликка учради”, – дейди халқаро муносабатлар бўйича эксперт Муҳаммад Ҳошим Дониш.

“Афғонистонга бошқа мамлакатлар иқтисодиёти таъсир кўрсатади. Қандай қилиб Ислом Амирлиги ядро қуролига эга бўлиш ҳақида ўйлаши мумкин”, – дейди сиёсатшунос Нажибураҳмон Шамал.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.