Афғонистон президенти Ўзбекистонга июль ойи ўрталарида ташриф буюради
Афғонистон президенти Ашраф Ғани Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларининг юқори даражадаги халқаро анжуманида иштирок этиш учун 15-16 июль кунлари Тошкентга келади. Бу ҳақида қўшни давлатнинг ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвайс Наб хабар қилди, деб ёзади “Спутник” нашри.
Дипломатнинг сўзларига кўра, анжуманда Афғонистон ҳудудини ривожлантириш маъносидаги масалаларни муҳокама қилиш учун олимлар тўпланади.
Форумнинг ўтказилиши шу йилнинг 15-16 июль кунларига режалаштирилгани маълум.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Юсуф Кабулжанов “Спутник” мухбири билан суҳбатда президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказиладиган ушбу тадбирга бутун дунёнинг назари қаратилишини қайд этди. Кабулжанов ушбу ташаббусни “глобал муаммоларнинг янги ечимларини излашдаги муҳим қадам” деб атади.
Қайд этиб ўтамиз, 15-16 июль кунлари Тошкентда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил қилинган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидагиги юқори даражали халқаро анжуман бўлиб ўтади. Унда барча Марказий Осиё давлатлари, Афғонистон ва Покистон, АҚШ ва бошқа давлат вакиллари иштирок этади.
Шарҳлар