Афғонистон Ўзбекистон билан чегарадаги белгиларини янгиламоқчи

Граница
Фото: AFP

Афғонистон ва қўшни давлатлар ўртасидаги чегара белгиларини янгилаш бўйича саъй-ҳаракатлар давом этмоқда, Эрон билан чегарада ишлар 15% бажарилгани эълон қилинди. Бу ташаббус Афғонистоннинг барча қўшнилари, жумладан Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Хитой билан чегара белгиларини қайта кўриб чиқиш бўйича кенгроқ режанинг бир қисмидир.

Чегара ва қабилалар ишлари бўйича вазирликнинг матбуот котиби Хамдулла Фитратнинг айтишича, ҳозирда Тожикистон билан икки давлат ўртасидаги чегара белгиларини янгилаш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Бу Афғонистон ҳукуматининг аниқлик киритиш ва тан олинган ўтиш нуқталари бўйича келажакдаги келишмовчиликларнинг олдини олиш учун стратегик ҳаракатидир.

Сиёсий таҳлилчилар, шу жумладан Моин Гул Самқанай ва Тариқ Фарҳодий ушбу ташаббус борасида ижобий фикрда. Уларнинг таъкидлашича, тан олинган ўтиш жойларини аниқ белгилаш ҳаракатни енгиллаштириш, хавфсизликни яхшилаш ва қўшни давлатлар ўртасидаги кескинликни потенциал камайтиришга ёрдам беради.

“Эрон билан чегара белгиларини янгилаш жараёни 15 фоизга илгарилади. Тожикистон билан ҳам янгиланиши керак бўлган айрим ҳудудларимиз бор. Умуман, чегара ҳудудларини белгилаш устида ишлаяпмиз”, – дейди Хамдулла Фитрат.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон-Ўзбекистон чегараси Ўзбекистоннинг ташқи чегаралари ичида энг қисқаси бўлиб, узунлиги 144 километрни ташкил этади ва Туркманистон билан чегара туташмасидан тортиб, Амударё бўйлаб Тожикистон билан чегара тумашмасигача ўтган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.