Афғонистонда бир кунда икки марта зилзила содир бўлди
3 январь куни Афғонистонда бир кунда иккита зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Республика Сейсмик прогнозлар мониторинги марказининг матбуот хизмати хабар беради.
4 магнитудали биринчи силкиниш Тошкент вақти билан 00:26 да содир бўлган.
Соат 14:24 да иккинчи силкинишнинг кучи 5 баллга етган. Зилзила эпимаркази мамлакат шимоли-шарқидаги Бадахшон вилоятида бўлган. Зилзила ўчоғидан Тошкентгача бўлган масофа 482 км.
Улашиш:
Шарҳлар