Афғонистондаги зилзилада ҳалок бўлганлар 2 400 кишидан ошди
Зилзила маркази Ҳирот вилоятига қутқарув гуруҳлари, шунингдек, озиқ-овқат, сув, дори-дармон ва кийим-кечак юборилган. Дастлабки зилзила қўшни Бадгис ва Фараҳ вилоятларида ҳам сезилган ва ундан кейин кўплаб афтершоклар кузатилган.
«БМТ Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармасининг қайд этишича, ҳозирга қадар ҳодиса оқибатида жами 4200 киши (600 та оила) зарар кўрган. Зилзиладан сўнг омон қолганлар хавфсизлик учун кўчаларда тўпланишмоқда», – дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар