Афғонистонлик талабаларга акушерлик йўналишида ўқиш тақиқланди

фото: открытый источник

Афғонистонда доя ва ҳамшира бўлиш учун таҳсил олаётган аёллар дарсга қайтмасликлари айтилган. Шундай қилиб, улар ўқишни якунлай олмайдилар, деб ёзади BBC.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, Афғонистон бўйлаб бешта таълим муассасаси ҳам Толибон уларни кейинги огоҳлантиришгача ёпишга буйруқ берганини тасдиқлаган. Интернетга жойлаштирилган видеоларда талабаларнинг бу янгиликдан йиғлаётгани акс этган.

Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг таъкидлашича, 3-декабрдан бошлаб аёллар ва қизларнинг ҳатто тиббиёт институтлари ва техникумларга бориши ҳам тақиқланган.

Ноябр ойи бошида Афғонистоннинг Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги мамлакатнинг айрим вилоятларида Толибон ахлоқ кодексидаги тирик мавжудотлар тасвирини оммавий ахборот воситаларида тарқатишни тақиқловчи модданинг ижросини фаол назорат қила бошлаган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.