Афғонистонликларга Термиз шаҳридаги савдо марказида биноларни ижарага олиш ва сотиб олишга рухсат берилади
Афғонистон ва Покистон фуқаролари Термиз халқаро савдо марказида жойлашган дўконлар ва ишлаб чиқариш биноларини ижарага олишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президент фармонида келтирилган.
Қайд этилишича, ушбу мамлакатлар вакиллари истисно тариқасида ушбу биноларда чакана савдо нуқталари ва иншоотларини харид қилишлари мумкин.
Марказда фаолият юритаётган Ўзбекистон корхоналари афғонлар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ишга олишлари мумкин бўлади. Шу билан бирга, чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар марказда 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатга визасиз қолишлари мумкин.
Ҳудудда сўмдан ташқари АҚШ доллари, Россия рубли, евро ва юанни ҳам қабул қилишга рухсат берилган. Марказ харид қилинган товарларга қўшилган қиймат солиғини қўлламайди (Тах Фреэ).
2024 йил охиригача Афғонистон Мозори Шарифидан савдо марказига автобус қатнови йўлга қўйилади.
Шарҳлар