АФП: Зеленский Қозонга ташрифидан кейин БМТ Бош котибини Киевда қабул қилишдан бош тортди

Фото: gettyimages

Владимир Зеленский БМТ бош котиби Антониу Гутерришни Украинага ташрифини қабул қилишдан бош тортди, дея хабар бермоқда АФП Киевдаги манбасига таяниб.

Бунга Гутерришнинг БРИКС саммити учун Қозонга ташрифидан кейин Киевдаги норозилик сабаб бўлган. Украина президенти девони вакилининг тушунтиришича, саммитдан кейин Гутерриш Киевга келишни режалаштирган, бироқ Зеленский унинг ташрифини маъқулламаган.

“Шунинг учун Гутеррес бу эрда бўлмайди”, деди манба.

23 октабр куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Қозонга етиб келди ва у ерда БРИКС саммитида иштирок этди. Саммит доирасида жаҳон ташкилоти раҳбари Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.