Африкада номаълум вирусдан 143 киши вафот этди

Foto: Ochiq manba

Африканинг Демократик Конго Республикасидаги Кванқо вилоятида номаълум касаллик қайд этилиб, ҳозиргача 143 киши ушбу вирус қурбонига айланган.

Касаллик аломатлари COVID-19 ва гриппга ўхшаш бўлиб, беморлар кучли бош оғриғи, юқори тана ҳарорати ва гриппга ўхшаш ҳолатдан шикоят қилмоқда.

Мазкур эпидемиядан энг кўп зарар кўрганлар аёллар ва болалардир. Вилоятда касалликнинг олдини олиш ва даволаш учун қўшимча тиббий бригадалар сафарбар қилинган.

Вазиятни назорат қилиш учун мутасадди органлар тегишли чораларни кўрмоқда. Хасталик манбаси ва унинг табиатини аниқлаш бўйича изланишлар давом этмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.