«Афросиёб» Хивага қатнай бошлагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Foto: OCHIQ MANBA

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда 7-декабрдан бошлаб Хива шаҳрига юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поездлари қатнови йўлга қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖн шуни маълум қиламизки, ушбу маълумотлар ҳақиқатга мос эмас.

Шу билан бирга, Бухоро – Урганч – Хива темир йўл йўналишини электрлаштириш доирасида битта юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поезди синовдан ўтказилди. Бу жараён янги йўналишни синаб кўриш ва инфратузилманинг тўлиқ фойдаланишга тайёрлигини баҳолаш мақсадида амалга оширилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.