Тошкентдан Самарқандга қўшимча “Афросиёб” поездлари ҳаракати йўлга қўйилади
26—30 август кунлари Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари ХIII халқаро мусиқа фестивали” ўтказилиши ва Мустақиллик байрами муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 25 август кунидан 3 сентябрь кунигача 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ хабар бермоқда.
Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши
Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26
776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши
Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05
Улашиш:
Шарҳлар