Агентлик: Бекободдаги Маданият уйи маданий мерос объектлари рўйхатига кирмайди

Источник: Лола Сайфи

Бекобод шаҳридаги Маданият саройи биноси “Havas” супермаркетига ижарага берилгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати Тошкент вилоятидаги “Бекободсемент” корхонасига қарашли “Бекобод семент” маданият уйи биноси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан маданий мерос объекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилмаганини маълум қилди. Бу ҳақда UzNews нашри ёзади.

«Маданий мерос агентлиги ўз тизимидаги моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, музейлар соҳасида давлат назоратини амалга ошириш, археология тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш, мувофиқлаштириш, назорат қилиш, вилоятимиздаги маданий бойликларни аниқлаш, муҳофаза қилиш ва тўлиқ маълумотлар базасини яратиш каби вазифаларни амалга оширади», — дейилади Агентлик хабарида.

Аввалроқ ушбу реконструкцияга эътибор қаратган пойтахтдаги Human House галереясининг асосчиси Лола Сайфий шундай деб ёзган эди: “Ўзбекистонда маданият шундоқ ҳам етишмайди, бироқ уни шунчалик таҳқирлаш, бу ақлга сиғмайдиган нарса. Барибир маданий меросни асраш ва уни  асраш бўйича қонунларга риоя қилиш керак”.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.