Қайси вилоятлар аҳолиси тез ўсмоқда

Фото: aniq.uz

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 37 млн кишини ташкил этган ҳамда Тошкет шаҳри, Сурхондарё , Қашқадарё, Наманган ва Самарқанд вилоятлари аҳолиси тез ўсмоқда.

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 2,1 % га кўпайган.

Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сонининг ўсиши:

  • Қорақалпоғистон Р. – 1,4 %
  • Андижон вилояти – 2,1 %
  • Бухоро вилояти – 1,7 %
  • Жиззах вилояти – 2,1 %
  • Қашқадарё вилояти – 2,2 %
  • Навоий вилояти – 1,8 %
  • Наманган вилояти – 2,2 %
  • Самарқанд вилояти – 2,2 %
  • Сурхондарё вилояти – 2,5 %
  • Сирдарё вилояти – 1,9 %
  • Тошкент вилояти – 1,9 %
  • Фарғона вилояти – 2,1 %
  • Хоразм вилояти – 1,9 %
  • Тошкент шаҳри – 2,7 %

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.