АИ-80 бензинининг биржа нархлари Монополияга қарши курашиш қўмитаси аралашганидан кейин пасая бошлади

18 ноябрь куни биржа савдоларига жами 4438,9 тонна АИ-80 маркали бензин қўйилган бўлса шундан 3339,7 тонна ёки 75 фоизи сотилган.  Монополияга қарши курашиш қўмитасининг амалий тадбирлари натижасида, 15 ноябрга нисбатан 18 ноябрь куни АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси 10 минг 129  сўмдан 9 минг 180,5 сўмгача пасайиб, 9 фоизга арзонлашган. Бу ҳақда UzNews нашри Монополияга қарши курашиш қўмитасига таянган ҳолда хабар беради.

Шунингдек бошқа етказиб берувчиларнинг ҳам нархлари арзонлаган:

  • Фарғона НҚИЗ – 17% га;
    •  «Саноат энергетика гуруҳи» MЧЖ ҚК – 16% га;
    •  Бухоро НҚИЗ (маҳаллий хомашёдан ишлаб чиқарилган) – 8% га;
    •  Бухоро НҚИЗ (импорт хомашёдан ишлаб чиқарилган) – 0,2% га.

Бундан ташқари, Биржа савдолари орқали бензин сотиб олувчи кунлик харидорлар сони – 3,7 баробарга ошди (32 тадан 119 тага).

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.