Air Marakanda компаниясига ишлар ва хизматларни хорижий валютага боғлашга рухсат берилди

Источник: president.uz

Президент “Самарқанд халқаро аэропортини давлат-хусусий шериклиги асосида модернизация қилиш ва бошқариш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади, деб ёзади “Норма” нашри.

Қарор билан Молия вазирлиги ва “Air Marakanda” МЧЖ ЧЭК ўртасида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги келишув тасдиқланди.

Ҳужжатда хусусий шерик томонидан давлат-хусусий шериклик келишувига мувофиқ қуриладиган янги объектлар:

  • мулк ҳуқуқи асосида хусусий шерикка тегишли бўлади – ДХШ келишувининг амал қилиш муддати давомида;
  • давлат-хусусий шериклиги тўғрисидаги келишувнинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки у муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, улар фақат мулк ҳуқуқи асосида “Uzbekistan Airports” АЖга (давлат шериги) ўтказилади.

Шунингдек, Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги келишув ва Давлат-хусусий шериклиги тўғрисидаги келишувга мувофиқ, уларнинг амал қилиш муддати давомида хусусий шерик томонидан Ўзбекистон ҳудудида сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий валюталарга боғлашга рухсат берилди.

Қарор билан қуйидагилар белгиланди:

  • хусусий шерик томонидан ДХШ келишувига мувофиқ давлат шеригидан олинган, шунингдек шартноманинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин ёки у муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда давлат хусусий шеригидан олган мол-мулк қонун ҳужжатларига мувофиқ консессия шартномаси бўйича олинган мол-мулк деб эътироф этилади;
  • Самарқанд халқаро аэропортини модернизация қилиш учун Япония халқаро ҳамкорлик банки маблағлари ҳисобидан жалб қилинган кредитни тўлаш учун хусусий шерик томонидан давлат шеригига тўланган белгиланган тўловлар солиққа тортилмайди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.