Bo'limsiz

Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилиш билан боғлиқ фирибгарликлар давом этмоқда

Фото: Department_uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.А. юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида фуқаро Э.М.га ўқиш ва имтиҳонга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 700 АҚШ доллари ва 1,8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Департамент матбуот хизмати хабар беряпти.

«Худди шундай, Департаментнинг Бекобод шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.Р. фуқаро С.А.ни танишлари  ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши ҳамда имтиҳонлардан ўтиш жараёнида енгиллик қилиб бериш эвазига 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган», дейилади хабарда.

Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро С.А. фуқаро Ш.О.га танишлари ёрдамида “В.С.” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар  ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.