АЭХАБК Ўзбекистон билан ядро энергетикаси ва тиббиёт соҳасида бешта янги лойиҳани маъқуллади
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) Бошқарувчилар кенгаши Ўзбекистон билан техник ҳамкорлик дастурини тасдиқлади. Дастур доирасида бешта янги миллий лойиҳа амалга оширилади.
Улардан учтаси миллий ядро салоҳиятини ошириш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш ва атом энергетикасида хавфсизликни яхшилашга қаратилган.
Тўртинчи лойиҳа сув ресурслари ва ифлосланиш манбаларини мониторинг қилиш учун барқарор изотоп лабораториясини яратиш билан боғлиқ.
Бешинчи лойиҳа саратон касаллигини даволаш учун радиация тиббиётини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, жумладан, Ўзбекистонда юқори сифатли нур терапияси, диагностик радиология ва бошқа ядро тиббиёти технологияларини жорий этишга қаратилган. Лойиҳа доирасида тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш, саратоннинг турли турларини ташхислаш ва даволаш бўйича миллий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳам кўзда тутилган.
Шарҳлар