«Аэрофлот» 8 мартдан бошлаб халқаро рейсларни тўхтатмоқда
“Аэрофлот” авиакомпанияси 8 мартдан бошлаб барча халқаро рейсларни, шу жумладан Ўзбекистонга рейсларни тўхтатишини эълон қилди. Шунингдек 6 мартдан бошлаб ташувчи иккала томонга чипта олган йўловчиларни “халқаро рейсларга қўйишни ҳам тўхтатади” (агар ортга қайтиш санаси 8 мартдан кейин бўлса). Бу ҳақда “Коммерсантъ” ёзади.
«Аэрофлот» рейсларнинг тўхтатилишини “парвозларни амалга оширишга тўсқинлик қилувчи қўшимча ҳолатларнинг юзага келиши” билан изоҳлади. Шунингдек, “Россия” ва “Аврора” авиакомпанияларининг халқаро йўналишлар бўйича рейслари ҳам бекор қилинади.
Рейслари бекор қилинган йўловчилар авиачипта нархини тўлиқ қайтариб олиши мумкин.
«Аэрофлот»нинг Россия ичкарисида рейсларни бажаришда давом этишини билдирди. Фақат мамлакат жанубидаги шаҳарларга ва Беларусга парвозлар бундан мустасно.
Аввалроқ S7 компанияси барча халқаро рейсларни бекор қилганди.
Шарҳлар