Аэропортда 1 ярим млрд сўмлик тилла соатни олиб ўтмоқчи бўлган фуқаро ушланди

Foto: videodan nusxa

24 август куни соат 02:40 ларда “Ислом Каримов” номидаги Тошкент халқаро аэропорти чегара-божхона пости ходимлари томонидан «Дубай-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси тегишли тартибда текширилди.

Натижада унга тегишли бўлган қўл сумкаси ичидан божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, декларацияланмаган, жисмоний шахслар томонидан олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган, қиймати 1 млрд 540 млн 260 минг сўмлик 1 дона сариқ рангли металлдан ясалган, оқ рангли тошлар билан безатилган “Патек Пҳилиппе Геневе” ёзувли қўл соати борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Қонунда жисмоний шахсларга оғирлиги 200 граммгача бўлган кумушдан ҳамда 65 граммгача бўлган олтин ва бошқа қимматбаҳо металлардан ясалган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, ушбу миқдорлардан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади.

Мазкур тартибни бузган фуқаро Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 227 19-моддаси билан жавобгарликка тортилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.