Аэропортда аҳволи ёмонлашгани айтилган 37 ёшли аёл касалхонада вафот этди
Аввалроқ аэропортда 37 ёшли аёл вафот этганлиги тўғрисидаги хабар ёлғонлиги ҳақида хабар берган эдик.
Олинган сўнгги маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшаган 1986 йилда туғилган аёл Дубай-Тошкент авиарейсида учиб келиб, соғлиги ёмонлашганлиги сабабли, Чилонзор туманида жойлашган РШТЁИМга олиб келинган.
Тиббий реанимацион муолажаларга қарамасдан, аёлда биологик ўлим ҳолати қайд этилган. Марhumanинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Ҳозирда прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақида Бош Прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов хабар берди.
Улашиш:
Шарҳлар