Аёл кишини калтаклаш ҳақида видеоролик олган блогерлар қамалди

Кадры из видео

Аёл кишини калтаклаш ҳақида олинган видеоролик юзасидан Тошкент шаҳар судларининг Ахборот хизмати маълумот берди.

«2024 йил 27 январь куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида Ш. О. (1991 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган) ва Р. А. (1990 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаган) оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, суднинг қарори эълон қилинди», – дейилади хабарда.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг раиси Т. Обидов томонидан чиқарилган суд қарорига мувофиқ Ш. О. ва Р. А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-1-моддаси (тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш), 189-2-моддаси (жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш), 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми ва 195-моддаси (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.