«Аёллар, агар эркаклар сизга қўл кўтарса, косметикадан қандай фойдаланиш мумкин » – Алматада косметика рекламаси

Кадр из видео

Алматадаги косметика дўконларидан бири уйдаги зўравонлик оқибатида пайдо бўлган изларни яширишга ёрдам берадиган маҳсулотлар ҳақида видеоролик чиқарди. Ҳар куни Қозоғистон полициясига тахминан 300 та аёлдан маиший зўравонликка дуч келаётгани ҳақида ариза келиб тушмоқда.

«Аёллар, агар эркаклар сизга қўл кўтарса, косметикадан қандай фойдаланиш мумкин» номли роликда жабрланган аёл юзидаги кўкариш ва шишларни қандай қилиб макияж ёрдамида яшириш мумкинлиги ҳақида маслаҳат беради.  Гўзаллик ҳақидаги одатий блог сифатида олинган видео уйдаги зўравонлик муаммосига эътиборни қаратиш мақсадида яратилган.

Макияж бўйича маслаҳатлар “Сиз билан бахтли рафиқа, меҳрибон она, яхши келин бўлган Жулдиз бўлди, менинг лайфхакларимдан фойдаланинг” деган жумла билан якунланади.

Сўнгра экранда Қозоғистонда уйдаги зўравонликлар билан боғлиқ жиноятлар статистикаси пайдо бўлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.