Аёллар колониясидаги 998 нафар маҳкумага тузалиш йўлига ўтган дея хулоса берилди

Фото: Обмусдман

21-сонли жазони ижро этиш колониясида маҳкумаларнинг тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаганлигини аниқлаш мезонлари бўйича комиссия йиғилиши ўтказилди. Комиссия аъзолари таркибида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили ҳам иштирок этди.

Жиноят-ижроия кодексининг 1021-моддасида Комиссия таркибига жамоатчилик вакилларидан, қоида тариқасида, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) минтақавий вакиллари, ўзини ўзи бошқариш органларининг, жамоат ташкилотларининг ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган вакиллари кириши белгиланган.

Йиғилишда колонияда жазо муддатини ўтаётган 1159 нафар маҳкумалар комиссия аъзолари томонидан ўрганилиб, 998 нафар маҳкумалар тузалиш йўлига ўтган деб хулоса берилди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.