Айрим давлат олий ўқув юртлари таълим қийматини мустақил белгилайдиган бўлди

Источник: https://bigasia.ru/

Ўзбекистон президенти “Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарор билан молиявий мустақиллик берилаётган давлат ОТМ рўйхати (35 та) тасдиқланди.

Молиявий мустақил давлат ОТМлари 2022 йил 1 январдан қуйидагилар бўйича мустақил қарор қабул қилади:

– контракт қийматини, тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;

– маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;

– ўз ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш;

– хориждан ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмаларни тўғридан-тўғри харид қилиш;

– бўш турган бино ва иншоотларда пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш;

– автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити ва уларга хизмат кўрсатиш талабларини белгилаш.

Шунингдек қарорга кўра, ички аудит ва молиявий назорат хизматлари учун давлат ОТМ харажатларини онлайн мониторинг қилиш имконияти яратилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.