Айрим тоифадаги ишлар судлардан бошқа органларга ўтказилади
Президент “Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан чоп этилди.
Унга кўра:
- 2023 йил 1 сентябрга қадар “Судларда прокурор иштироки” ахборот тизими дастлаб синов тарзида ишга туширилади;
- 2023 йил 1 июлдан Бош прокуратура ва Олий суд ахборот тизимларини интеграция қилиш йўли билан ўзаро ҳужжат алмашинуви тўлиқ йўлга қўйилади.
Олий судга айрим тоифадаги фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриш ваколатини тегишлилиги бўйича маъмурий органларга ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.
Бош прокурорга айрим йўналишларда прокурор назоратини қисқартириш, шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги ташкилотлар штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобидан Ихтисослашган прокурорлар корпуси штат бирликлари сонини кўпайтириш бўйича таклифлар киритиш вазифаси юклатилмоқда
.
Улашиш:
Шарҳлар