“Айритом”да қарийб 8 килограмм гиёҳванд модда ушлаб қолинди
Сурхондарё вилоят божхона бошқармаси, ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари “Айритом” чегара божхона постининг кириш автопавилонига кириб келган юк автотранспорт воситасини белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказди.
Кўздан кечириш чоғида Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги автотранспорт воситаси кабинасининг яширин жойида 7 ўрамда сариқ рангли скоч билан ўралган шубҳали нарса борлиги маълум бўлди. Улар очилиб, махсус электрон тарозида ўлчаб кўрилганида 3 та ўрамда 3 килограмм оғирликдаги “опий” ва 4 та ўрамда 4 килограмм 950 грамм оғирликдаги “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Улашиш:
Шарҳлар