Қайси абитуриентлар бештагача йўналиш танлай олмайди
27 июлдан бошлаб имтиҳоннинг иккинчи босқичи, яъни танлов босқичи бошланди. Абитуриентлар 15 кун давомида имтиҳон топширган фан мажмуасидан келиб чиқиб, йўналиш ҳамда ОТМларни танлайди.
Жорий йилги тест синовларида ҳам бештагача таълим йўналишини танлаш имконияти мавжуд. Абитуриентлар исталган 5 та ОТМ ҳамда 5 та йўналиш танлаш мумкин. Шунингдек, битта ОТМда 5 хил йўналиш танласа ҳам бўлади.
5та йўналиш танлаётганда энг асосий 1 та шарт бор: мутахассислик блокидаги фанлар кетма-кетлиги мос келиши керак. Бунда 3,1 ва 2,1 балл бериладиган 2 та асосий фан тўғри кетма-кетликда жойлашиши керак.
Танловда таълим шакли бир хил бўлиши шарт эмас. Яъни энди бир пайтнинг ўзида ҳам сиртқи, ҳам кундузги, ҳам кечки, ҳам масофавий таълимни танлаш мумкин.
Ижодий имтиҳон топшириладиган йўналишларда фақат битта йўналиш танлаш имконияти мавжуд. Бештагача йўналиш танлаб бўлмайди. Бу чеклов ҳам ижодий, ҳам тест топшириладиган йўналишларга ҳам тааллуқли. Чунки ижодий имтиҳон топшириладиган йўналишларнинг ҳар бирига алоҳида иқтидор талаб этилганлиги учун, турли йўналишларни танлаб бўлмайди. Ижодий имтиҳон топширган абитуриентлар битта йўналиш доирасида 5 тагача олийгоҳни танлаши мумкин.
Шарҳлар