Қайси вилоятда кўп гўшт етиштириляпти
Статистика қўмитаси ҳудудлар кесимида Ўзбекистонда гўшт етиштириш бўйича сўнги 6 ойлик маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, 2024-йилнинг январ-июн ойларида республика бўйича барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 1,3 млн тонна гўшт етиштирилган.
Ушбу кўрсаткич 2023-йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 3,4 % га ўсган.
Гўшт етиштириш умумий ҳажмининг энг юқори улуши Тошкент вилояти (12,2 %) ҳиссасига тўғри келган.
Шунингдек, Қашқадарё (11,7 %), Самарқанд (11,5 %) ва Бухоро (10,3 %) вилоятларида бу йўналишнинг юқори кўрсаткичлари қаторида қайд этилган.
Улашиш:
Шарҳлар