Академик эшкак эшиш бўйича Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиевнинг Олимпиядадаги иштироки якунланди
Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев учун Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари ўз поёнига етди.
Енгил вазн тоифасидаги спортчилар ўртасидаги беллашувларда қатнашган спортчилар C финалида иштирок этиб, 6:31.33 дақиқа кўрсатишди ва 3-бўлиб маррага етиб келишди. Ушбу натижа билан жуфтликлар Олимпиадани 15-поғонада якунлайдиган бўлишди.
Аввалроқ, бугун Ўзбекистоннинг 8 нафар спортчиси Олимпия ўйинларида қатнашиши ҳақида хабар берган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар