Академик лицейларга кириш тест синовлари 25-26 июль кунлари ўтказилади

Foto: uzbmb.uz

2024-2025-ўқув йили учун академик лицейларга кириш тест синовлари 25 июль куни иккинчи сменада (фақат Тошкент шаҳрида) ва 26 июль куни икки сменада (барча ҳудудларда) бўлиб ўтади. Бунда:

1-смена — 09:00 да;
2-смена — 15:00 да бошланади.

Тест синовлари таълим йўналишига мос 2 та фан ва интеллектуал қобилият даражаси (IQ) ни аниқлаш бўйича ўтказилади.

Бунда талабгорларга ҳар бир фандан 20 тадан жами 60 та тест топшириғи ва уларни бажариш учун жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга 2 соат вақт ажратилади.

Талабгорлар қачон, қаерда тест синовида иштирок этишини my.edu.uz сайти орқали шахсий кабинетидан билишлари ва рухсатномани юклаб олишлари мумкин.

Талабгорлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга тест синови бошланишидан камида 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари лозим.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.