Акбар Жўраев биринши кумуш медални терма жамоа ҳисобига ёзиб қўйди
Оғир атлетика бўйича -102 кг вазн тоифасида даст кўтариш машқи ўз ниҳоясига етиб, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Акбар Жўраев 185 кг натижа қайд этиб 3-ўринда кетаётган эди.
Баҳс давомида оғир атлетикачи Акбар Жўраев ўз совринлари орасига Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг кумуш медалини ҳам қўшиб қўйди.
-102 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчи даст кўтаришда 185 кг, силтаб кўтаришда 219 ва умумий ҳисобда 404 кг билан кумуш медалга сазовор бўлди.
Аввалроқ, Светлана Осипова иштирокини ғалаба билан бошлаганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Улашиш:
Шарҳлар