Акбар Жўраев ўз вазн тоифасида Осиё биринчилигининг мутлақ ғолибига айланди

Акбар Джураев
Фото: Olympic.uz

Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатида 102 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этган Акбар Жўраев даст кўтаришда 180 килограммни кўтариб, олтин медални қўлга киритди.

Жўраев силтаб кўтаришда 220 килограмм натижани қайд этиб, бу кўрсаткичдан ҳам ҳеч ким ошиб ўтолмади ва икки машқ йиғиндисига кўра 400 килограммга етди. Ушбу баҳсларда қатнашган оғир атлетикачиларнинг ҳеч бири бу натижани яхшилай олмади ва ҳамюртимиз ўз карьераси давомида илк бор Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида ғолиб чиқди.

Шу тариқа, Акбар Жўраев мусобақани учта олтин медаль билан якунлади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.