Акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Д.Й. харидор Н.Р. га 2 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан умумий баҳоси 135,7 млн сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган жами 4 701 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “М.В.” МЧЖга қарашли савдо дўкони сотувчиси М.А. харидорга акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотаётган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан 20 турдаги хорижда ишлаб чиқарилган жами 4 168 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Беруний туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “С.С.” МЧЖга қарашли савдо шохобчаси сотувчиси И.М. харидорга акциз маркасиз “Эссе Чанге” номли тамаки маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо шохобчасидан умумий баҳоси 57,4 млн сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган жами 1 661 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар