Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.С. “Cobalt” русумли автомобилида 4 турдаги жами 8 920 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Наманган шаҳридаги “Сардоба” бозори атрофида ўтказиш мақсадида олиб келганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар беряпти.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», – дейилади хабарда.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1861-моддасида тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритганлик учун, 182-моддасида эса Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан тамаки маҳсулотларини жуда кўп миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 июлдаги “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги 200-сон қарорига мувофиқ тамаки маҳсулотлари мажбурий тарзда йўқ қилиб ташланиши белгиланган.
Шарҳлар