Акмал Маҳмудалиев Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Акмаль Махмудалиев. Фото: пресс-секретарь президента Узбекистана

Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши сессиясида президент Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Акмал Азимжонович Маҳмудалиев номзодини тавсия этди.

Номзод ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича режаларини тақдимот қилгач, вилоят ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овоз бериш натижаларига кўра, Акмал Маҳмудалиев вилоят ҳокими этиб тасдиқланди.

Йиғилиш давомида вилоятни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, туманлар ҳокимларининг режалари тингланди.

Акмал Маҳмудалиев (1974 йилда туғилган) 2022 йил ноябрь ойида Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди. У бунгача Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, аввалроқ, 2018 йилдан Фарғона вилояти Учкўприк тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.