Акциз солиғи тўланадиган товарлар учун акциз солиғи босқичма-босқич тенлаштирилади

Фото: norma.uz

Фармонга мувофиқ, Миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилотининг Субсидиялар ва компенсация чоралари тўғрисидаги битимига (ASCM) мувофиқлаштириш мақсадида 2024 йил 1 октябрга қадар:

  • экспортни қўллаб-қувватлаш мақсадида тақдим этилаётган субсидия ва преференцияларни, шу жумладан, товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган даромадлар бўйича фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, транспорт харажатларини қисман қоплаб беришга оид имтиёзларни 2025 йил 1 январдан бекор қилишни;
  • самараси паст бўлган солиқ ва божхона имтиёзларини 2025 йил 1 январдан бекор қилишни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Ҳукуматга киритилади.

Ўзбекистонга импорт қилинадиган ва ишлаб чиқариладиган акциз солиғи тўланадиган товарлар учун акциз солиғи ставкалари қуйидаги энг охирги муддатларгача босқичма-босқич бирхиллаштирилади:

  • 2026 йил 1 январь – тамаки маҳсулотлари учун;
  • 2027 йил 1 январь – алкоголь маҳсулотлари ва шакар учун.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.