Al Jazeera – Афғонистон Президенти Тошкентда
«Толибон» жангарилари ҳужумидан кўп ўтмай, якшанба куни кечқурун Қобулдан шошилинч ва ҳеч қандай огоҳлантиришсиз қочган Афғонистон президенти Ашраф Ғани Ўзбекистонда бошпана топди, деб хабар беради Al Jazeera телеканали. У рафиқаси, штаб бошлиғи ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси билан Тошкентда. Бу ҳақда «Российская газета» ёзади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 16 август соат 12.30 гача ҳали ҳеч қандай изоҳ бермади.
Аввалроқ, Ғани қон тўкилмаслиги учун мамлакатни тарк этганини айтганди. Қочганидан кейин исёнчилар президент саройини назоратга олишди.
Гувоҳларнинг айтишича, айни пайтда, катта оломон Қобул аэропортининг учиш -қўниш йўлагига ёриб кирган, АҚШ ҳарбийлари ҳавога ўқ узган.
Сурат rg.ru сайтидан олинган
60 дан ортиқ штатлар Афғонистонни хавфсиз тарк этишни истаганлар учун имконият яратишга чақирди. Йўллар, аэропортлар ва чегара ўтиш жойлари очиқ қолиши ва тинч вазият сақланиши керак, дейилади АҚШ Давлат департаменти баёнотида.
«Толибон» исломий ҳаракати жангарилари Қобулни эгаллаб олишди. Энди улар бутун Афғонистонни назорат қилади. Толибон 15 август куни эрталаб пойтахтга ҳужум уюштирганини эълон қилди ва кечга яқин сезиларли қаршиликка дуч келмай, улар шаҳарни эгаллаб, президент саройига киришди. Охирги бир неча кун ичида Толибон мамлакатнинг бошқа йирик шаҳарларини, жумладан Қандаҳор ва Ҳиротни эгаллаб олганди. Яқин келажакда толиблар Афғонистон Ислом Амирлиги ташкил этилганини эълон қилиш ниятида.
Шарҳлар